Ру En O'z
6 Январь 2022 1891

Қиличбозлик фахрийси Баҳодир Назиров 80 ёшни қарши олди

Ўзбек қиличбозлигининг бугунги ривожига ўз ҳиссасини қўша олган таниқли мутахассис Баҳодир Назиров 80 ёшни қарши олди. Бугун спортимиз фидойиси МОҚда муносиб тақдирланди.

Тадбирда МОҚ раҳбари, мамлакат қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов бошчилигидаги бир нечта фахрийларимиз қатнашишди. Унда сўз олганлар Баҳодир Нугмановичнинг муборак 80 ёши билан қутлаб, у кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилашди.

Маълумот учун, Баҳодир Нугманович Назиров 1942 йил 6 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Қиличбозлик бўйича кўп марта мамлакат чемпионати совриндори, рапира ва шпага бўйича фахрийлар ўртасидаги Осиё чемпионати кумуш медаль соҳиби. Кўп йиллар давомида терма жамоада мураббий бўлиб ишлаган. Б.Назировни ўз касбининг моҳир устаси ҳамда ёш спортчи ва мураббийларнинг қадрли маслаҳатчиси сифатида яхши биламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Баҳодир Назировни қутлуғ 80 йиллик юбилейи билан муборакбод этиб, у кишига оилавий тинчлик-хотиржамлик, саломатлик қолади.

Text to speech