Ру En O'z
6 Январь 2022 2658

Тез орада “Тошкент йўлбарси” янги уйга кўчиб ўтади

Аввал маълум қилганимиздек, шу кунларда ўзбек бокси афсонаси Руфат Рисқиевга янги уй қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ҳукуматимизнинг эътибори ҳамда ғамхўрлиги билан қад ростлаётган янги хонадоннинг том қисми ёпилиб, пардозлаш ишлари бошлаб юборилди.

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов байрам арафаси Руфат Асадовичнинг хонадонига ташриф буюриб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Янги уй Руфат Рисқиенинг хонадонида, ўз ҳовлисининг бўш қисмида қад ростламоқда. Яқин кунларда уй тўлиқлигича битказилиб, афсонавий боксчимиз шинам ва иссиқ хонадонига кўчиб ўтади.

Text to speech