5 Январь 2022
1772
Хитой давлати раҳбари Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларига тайёргарликни кўздан кечирди
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин яқинлашиб келаётган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни билан танишди. Ташриф давомида у мусобақа учун янги қурилган конькида югуриш стадиони, асосий матбуот маркази, Олимпия шаҳарчасида бўлиб, спортчилар ва меҳмонлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
“Яна бир ой астойдил ҳаракат қилайлик. Айтганимдек, бирдамлик муваффақият гарови. Қишки Олимпия ўйинларини муваффақиятли ўтказиш учун барча саъйи-ҳаракатларни амалга оширишимиз керак. Бу ўйинлар “яшил” (экология маъносида), содда ва хавфсиз ғоямизни акс эттиришга имкон беради”, – дея давлат раҳбаридан иқтибос келтирмоқда “Insidethegames” нашри.
Эслатиб ўтамиз, Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.