Ру En O'z
5 Январь 2022 4843

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тиббий кўрикдан ўтди

Шу кунларда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчилари МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишди. Жараённи МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳам кузатиб бориб, футболчиларимизнинг саломатлигини кўздан кечирди.

“3 кун давомида 24 нафар футболчимизни тиббий кўрикдан ўтказишга муваффақ бўлдик. Бу орада улардан умумий таҳлиллар олиниб, ўйинчилар ЭКГ ва тор мутахассислар кўригидан ўтишлари баробарида юклама берилганда организмларида, айниқса, юрак соҳасидаги ўзгаришларни кўрсатиб турадиган замонавий техникалардан ҳам фойдаланилди. Дам олиш кунлари бўлишига қарамай қимматли вақтларини аямай бизга ёрдам берган Марказ шифокорларига миннатдорчилик билдириб қоламиз”, – деди жамоа шифокори Алишер Арипов.

Маълум қилинишича, терма жамоа легионерлари келгуси йиғин доирасида Тошкентга келишгач тиббий кўрикдан ўтказилади.

Text to speech