Ру En O'z
4 Январь 2022 1245

Саблячиларимиз йилнинг илк йиғинига жўнаб кетишди

Бугун эрта тонгда сабля бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари йилнинг дастлабки йиғинида иштирок этиш учун Грузияга жўнаб кетди. Тбилисида ўтадиган машғулотлар 18 январга қадар давом этади. Унда саблячиларимиз Туркия, Болгария, Грузия ва Россия вакиллари билан шуғулланишади.

Режага кўра, ушбу йиғиндан сўнг жамоамиз Тбилисида ушбу йўналишда ўтказиладиган катталар ўртасидаги Гран-при турнирида қатнашади. Таркибга Зайнаб Дайибекова, Паола Плиего, Шерзод Мамутов, Бобур Расулов каби асосий ва ёшлар жамоамизнинг 19 нафар вакили жалб қилинган.

Text to speech