Акбар Жўраев ва Баҳодир Жалолов 2021 йилнинг энг яхши спортчилари деб топилди
Пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида Туризм ва спорт вазирлиги томонидан 2021 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича “Uzbekistan Sport Awards-2021” тадбири ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ мутасаддилари ва кенг спорт жамоатчилиги иштирок этди.
Тадбирни Азиз Абдуҳакимов очиб берар экан, Президентимиз бошчилигида спортимизни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, саъйи-ҳаракатлар, ёш спортчиларимизга яратиб берилаётган шароит ҳақида тўхталиб, ортда қолган йилда эришилган муваффақиятларимиз учун барчага ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Шундан сўнг тантанали тақдирлаш маросимига навбат берилди. Унга кўра, қуйидаги йўналишда муносиблар тақдирланишди:
Спорт соҳасидаги кўп йиллик меҳнати учун – Баҳодир Махситов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси
Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси – Мудофаа вазирлиги спорт маркази
Йилнинг энг фаол журналисти – Шафоат Толипжонова, "Sport" телеканали мухбири
Йилнинг энг яхши фотомухбири – Алимурод Мамадаминов, ЎзА фотомухбири
Йилнинг энг фаол спорт мухлиси – Абдураҳмон Фозилов
Спорт йўналишида йилнинг энг фаол матбуот хизмати – Ўзбекистон футбол ассоциациясининг матбуот хизмати
Йилнинг энг фаол спорт сайти – sports.uz сайти
Йилнинг энг яхши спорт шифокори – Дилшодбек Маҳмудов, МОҚ қошидаги РСТИАМ бош шифокори
Йилнинг энг яхши ҳудудий Туризм ва спорт бош бошқармаси – Фарғона вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси
Йилнинг энг фаол спорт блогери – Ҳилола Исоқова
Йилнинг энг яхши терма жамоаси – Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
Йилнинг энг фаол спорт мактаби – Бухоро тумани БЎСМ
Йилнинг энг яхши мураббийи – Павел Хан, таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи
Йилнинг энг яхши ёш спортчиси (қизлар ўртасида) – Нигина Ўктамова, бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони
Йилнинг энг яхши ёш спортчиси (ўғил болалар ўртасида) – Камронбек Қадамов, эркин кураш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони
Йилнинг энг томошабоб спорт тадбирлари ташкилотчиси – Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси
Йилнинг энг матонатли эркак спортчиси – Элбек Султонов, пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори
Йилнинг энг матонатли аёл спортчиси – Нурхон Қурбонова, пара енгил атлетика бўйича икки карра Токио-2020 Олимпиадаси совриндори
Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи – Сардор Абдухаликов, пара енгил атлетика бўйича терма жамоа бош мураббийи
Йилнинг энг яхши ёш матонатли спортчиси (ўғил болалар ўртасида) – Бобуржон Омонов, пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони
Йилнинг энг яхши ёш матонатли спортчиси (қизлар ўртасида) – Асила Мирзаёрова, пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори
Йилнинг энг сахий спорт ҳомийси – “Қизилқумцемент”, ОКМК, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятлари ва OFB хусусий акциядорлик тижорат банки
Йилнинг энг ҳалол ҳаками – Рамзиддин Саидов, дзюдо бўйича халқаро тоифадаги ҳакам
Йилнинг энг яхши спорт федерацияси – Ўзбекистон камондан отиш федерацияси
Йилнинг энг интилувчан федерацияси – Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси
Спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қўшган ҳиссаси учун – Отабек Умаров, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти
Йил кашфиёти – Улуғбек Рашитов, таэквондо WT бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони
Мухлислар танловига кўра йилнинг энг яхши спортчиси – Баҳодир Жалолов, бокс бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони
Республика комиссияси хулосасига кўра йилнинг энг яхши спортчиси Миллий кубоги соҳиби – Акбар Жўраев, оғир атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони