Ру En O'z
2 Январь 2022 3089

Халқаро дзюдо федерацияси қоидаларга ўзгартириш киритди

Ҳар Олимпия циклида деярли барча спорт турларида қонун-қоидаларга ўзгартиришлар киритилади. Бу борада Халқаро дзюдо федерацияси ҳам қоидаларга кичик ўзгаришлар қилишга қарор қилган. Федерация сайтида Париж-2024 Олимпиада цикли учун янги қоидалар ҳақида видеодастур чоп этилди. Унда IJF ҳакамлар супервайзери ва шарҳловчиси Нейл Адамс батафсил тушунтириш берган. Масалан,

  • Ҳужумга ўтган дзюдочи усулни бажаришда танаффуссиз ҳаракатни охирига етказса, доимгидек баҳо берилади. Бироқ баҳо келтирилмаган ҳаракатдан сўнг ердаги рақибга бошқа усул қўллаш бундан буён очко келтирмайди.
  • Усулга тушиб қолган дзюдочи йиқилаётганда тирсаги ёки қўлини матга қўйиб олса, рақибига баҳо берилиши баробарида ўзига шидо (огоҳлантириш) ҳам кўрсатилади.
  • Дзюдочилар тилида айтганда, корейс ёки мўғилча йўналишдаги сео-наги усулини бажариш ҳам тақиқланиб, бундай усулга ўтган вакилга шидо берилади.
  • Кураш вақтида рақибнинг кимонодан ушлаш ҳолатини узсаю, ўзи дарҳол ҳужумга ўтмаса, шидо кўрсатилади.
  • Беллашув вақти кийим ва сочларни тартибга келтириб олиш учун қўшимча 1 маротабадан рухсат берилади. Иккинчи ва учинчи шундай урунишлар вақт чўзишга уруниш деб ҳисобланиб, бу ишни қилган дзюдочи шидо билан жазоланади.

Бу янги қоидаларнинг баъзи эътиборлилари. Бу ҳақида батафасил Халқаро дзюдо федерациясининг расмий сайтида танишиб олиш мумкин. Мазкур ўзгаришлар 26-28 январь кунлари Португалиянинг Одивелаш шаҳрида ўтадиган Гран-при мусобақасидан бошлаб Париж-2024 цикли якунигача амал қилади.

Text to speech