Ру En O'z
2 Январь 2022 4215

Шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпиони кутиб олинди

26-30 декабрь кунлари Польшада ўтказилган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлар бўйича жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, рапид дастурида чемпионликни қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов ва терма жамоамизнинг бошқа вакиллари Тошкентга қайтиб келишди. Ярим тун бўлишига қарамасдан қаҳрамонларимизни кутиб олиш учун кўплаб ОАВ, мухлислар ва шахматчимизнинг яқинлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

Ёш шахматчимиз ўз интервьюсида бундай юксак натижалар Президентимизнинг ёшларга яратиб бераётган кенг имкониятлари ва қўллаб-қувватлаши билан қўлга киритилаётганини алоҳида таъкидлаб, келгусида классик йўналишда жаҳон тожини кийиш ниятида эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов рапид дастурида Магнус Карлсен, Ян Непомняший каби жаҳон шахмат усталарини мағлуб этиб, ушбу йўналишда чемпионликни қўлга киритган дунёнинг энг ёш гроссмейстерига айланди. Шунингдек, мазкур мусобақада яна 3 нафар вакилимиз ҳам иштирок этиб, кучлилар қаторида эътироф этилган.

Text to speech