Эски йилнинг сўнгги жаҳон рекорди
Кеча Барселонада ўтган енгил атлетика бўйича халқаро мусобақада 5 км масофага стадион ташқарисида югуриш дастурида эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон рекордлари қайд этилди.
Эътиборлиси, ҳар икки рекорд ҳам эфиопиялик ёш югурувчиларга насиб этди. 21 ёшли Эжегайеху Тайе ўзининг халқаро мусобақалардаги иккинчи стартида 14:19 дақиқа кўрсаткич билан аёллар тоифасидаги рекордни янгиламоқда. У мавсум давомида 3000 метр масофадаги дастурда 8:19.52 дақиқа билан Эфиопиянинг энг зўр кўрсатгичини қайд этган эди.
20 ёшли Бериху Арегави эса 12:49 дақиқа билан янги рекорд муаллифига айланди. Арегваи ўтган ой Лиллда ўтган мусобақада кениялик Жошуа Чептегеининг рекордини 1 сонияга яхшилашга муваффақ бўлган. Шу тариқа у 2021 йилни ўзининг юқори спорт формасида якунлашга эришди.