Сабина Ташкенбаевани табриклаймиз
Бугун маҳоратли бадиий гимнастикачимиз Сабина Ташкенбаева таваллуд айёмини нишонламоқда.
Ташкенбаева Сабина Талъат қизи 2000 йил 27 ноябрда таваллуд топган. 6 ёшидан бери бадиий гимнастика билан шуғулланади. 2013 йил терма жамоанинг асосий таркибига қабул қилинган. 2017, 2018 ва 2019 йиллар қитъа чемпионатида ғалаба қозонган. 2017 йилги Ислом бирдамлиги ўйинлари совриндори. 2018 йил булавада машқ қилиш дастурида Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритган.
Жорий йил Жаҳон кубоги босқичларидаги иштирок орқали Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олди, бироқ мусобақа арафаси бетоб бўлиб қолгани учун фаолиятидаги энг муҳим стартда иштирок эта олмай қолди. Шундай бўлса ҳам, 2021 йилнинг иккинчи ярми у учун унутилмас бўлди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сабина Ташкенбаевани бугунги айём билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.