Ру En O'z
27 Ноябрь 2021 1789

Полвонларимизга омад тилаймиз

Бугун Абу-Даби шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда 3 нафар вакилимиз татамига чиқади.

Ўрта вазн тоифаларида кечадиган беллашувларда Ҳикматиллоҳ Тўраев, Суҳроб Турсунов ва Арслонбек Тожиев юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Полвонларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Жейк Бенстед (Австралия) / Абдуллоҳ Ҳамад (Саудия Арабистон)
-81 кг: Суҳроб Турсунов – Болор-Очир Герелтуя (Мўғилистон)
-81 кг: Арслонбек Тожиев – Муҳаммад Ал Ҳарби (Сaудия Арабистони)

Кеча енгил вазн тоифаларида кечган беллашувларда ҳамюртларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди.

Text to speech