Ру En O'z
26 Ноябрь 2021 1548

Велоспортчиларимиз Бўстонлиқда Осиё чемпионатига тайёрланишмоқда

Айни кунларда велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда.

22 ноябрь куни бошланган машғулотлар 15 декабргача давом этади. Мазкур йиғин февраль ойида Ҳиндистонда ўтадиган трек, март ойида Тожикистонда ўтадиган шоссе йўналишларидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини бажариб беради.

Машғулотлар америкалик Герман Гройсман бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан 42 нафар турли ёш тоифаларидаги спортчиларга олиб борилмоқда.

Text to speech