Ру En O'z
26 Ноябрь 2021 2106

Ўзбекистон кубогида сувга сакраш дастури бошланди

Пойтахтимиздаги “Саховат спорт сервиз” мажмуасида сувга сакраш бўйича мамлакат кубоги баҳсларига старт берилди. Мазкур мусобақада Тошкент шаҳри ва вилояти, шунингдек, Жиззах, Наманган, Андижон, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларидан келган жами 86 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боришмоқда. Мусобақанинг биринчи куни бир метр баландликдан сакраш бўйича яккалик ва жуфтлик беллашувлари бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорлар қуйидаги кўринишни ташкил этди:

Жуфтлик, ёллар:
1. Лобархон Насруллаева / Ҳумоюна Рисқиева (Тошкент шаҳри)
2. Сўғдиёна Ҳамроева / Полина Витман (Наманган)
3. Лобар Икромова / Анастасия Васильева (Жиззах)

Жуфтлик, эркаклар:
1. Азизжон Алишеров / Абдуллоҳ Баҳодиров (Тошкент)
2. Амаль Мавлонов / Шодиёр Абдусаломов (Самарқанд)
3. Абдуваҳоб Ваҳобов / Абдулборий Йўлдошев (Андижон)

Яккалик, эркаклар:
1. Егор Мишенев (РОСММ)
2. Исфандиёр Ғофуров (РОСММ)
3. Вадим Исхоқов (Тошкент вилояти)

Яккалик, аёллар:
1. Моҳичеҳра Мирзалиева (Тошкент вилояти)
2. Райҳона Абдураимова (Тошкент шаҳри)
3. Азиза Тўрава (Жиззах)

Text to speech