26 Ноябрь 2021
2373
Ёш шорт-трекчимиз Россияда яна бир муваффақиятга эришди
22-24 ноябрь кунлари Россиянинг Ярославль шаҳрида шорт-трек бўйича “Ёш югурувчи” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Алимардон Маҳмудов 2 йўналишда муваффақият қозонди.
Ёш спортчимиз дастлаб 333 метр масофага кечган баҳсда барча рақибларини ортда қолдиришга эришди. Шундан сўнг у 500 метрга кечган йўналишда ҳам тенгсиз бўлди. Шу тариқа, ёш вакилимиз икки йўналиш ғолибига айланиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.