26 Ноябрь 2021
2012
Уч нафар дзюдочимиз “Катта дубулға” турнирини бошлаб беришади
Бугун Абу Даби шаҳрида (БАА) дзюдо бўйича йилнинг энг сўнгги старти бошланади. Биринчи кун ўтказиладиган енгил вазн тоифаларидаги баҳсларда уч нафар вакилимиз татамига чиқади.
Дзюдочиларимиз бугунги баҳсларни европалик рақибларига қарши бошлашади. Дилшодбек Баратов украиналик Холматов билан, Дилшодбек Йўлдошев руминиялик Лусиан Борш билан ҳисоб-китоб қилса, Токио-2020 иштирокчиси Диёра Келдиёрова польшалик Александра Калета қаршилигини енгишга ҳаракат қилади.
-60 кг: Дилшодбек Баратов – Дилшот Холматов (Украина)
-66 кг: Дилшодбек Йўлдошев – Лусиан Борш (Руминия)
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Александра Калета (Польша)