Ру En O'z
25 Ноябрь 2021 1882

Сузиш бўйича Ўзбекистон кубогининг тўртинчи куни ортда қолди

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари коллежида сузиш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари қизғин давом этмоқда. Бугун мусобақанинг тўртинчи куни 50 ва 800 метр масофага эркин, 200 метрга комплекс усулда сузиш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида мусобақалар бўлиб ўтди.

Қизғин кечган баҳсларнинг якунларига кўра 50 метрга эркин усулда сузишда тошкентлик Алексей Тарасенко белгиланган масофани 22.69 сонияда босиб ўтиб, биринчи ўринни эгаллади. Шу тариқа, тажрибали спортчимиз шахсий ҳисобдаги мусобақаларда тўртинчи олтин медалга сазовор бўлди. Батафсил:

50 метр, эркин сузиш (эркаклар)
1. Алексей Тарасенко (Тошкент) – 22.69
2. Хуршид Турсунов (Навоий) – 22.84
3. Хожиакбар Абдужалилов (РОСММ) – 23.81

Худди шу йўналишда хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада ғолиблик Республика олий спорт маҳорати мактаби вакили Наталья Критининага (27.26 сония) насиб этди.

200 метр, комплекс (эркаклар):
1. Егор Петряков (РОСММ) – 2:08.97
2. Михаил Клешко (Сирдарё) – 2:13.21
3. Алексей Тарасенко (Тошкент) – 2:16.34

Ушбу йўналишда аёллар ўртасидаги мусобақада Республика олий спорт маҳорати мактаби вакили Анастасия Зелинскаяга (2:27.86) тенг келадиган бўлмади.

Тўртинчи кунги баҳслар 800 метр масофага эркин усулда сузиш мусобақаси билан якунланди. Унда Абдужалил Абдуғаниев (9:00.03) маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу масофада кумуш медаль Никита Корниловга (9:00.63) насиб этди.

Text to speech