Дзюдочиларимиз Абу-Даби “Катта дубулға” турниридаги рақибларини билиб олишди
Эртага БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа бошланади. Маълум қилганимиздек, унда терма жамоамиз вакиллари ҳам ғолиблик учун иштирок этишади.
Бугун мусобақага бағишланган матбуот анжумани ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, ҳамюртларимиз беллашувларни қуйидаги спортчиларга қарши бошлашади:
-60 кг: Дилшодбек Баратов – Дилшот Холматов (Украина)
-66 кг: Дилшодбек Йўлдошев – Лусиан Борш (Руминия)
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Жейк Бенстед (Австралия) / Абдуллоҳ Ҳамад (Саудия Арабистон)
-81 кг: Суҳроб Турсунов – Болор-Очир Герелтуя (Мўғилистон)
-81 кг: Арслонбек Тожиев – Муҳаммад Ал Ҳарби (Суадия Арабистони)
-90 кг: Давлат Бобонов – Жаҳонгир Мажидов (Тожикистон) / Моҳаб Элнахас (Канада)
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Фольк Петерсилка (Германия)
-100 кг: Ақлмуродбек Худойбердиев – Томас Брисено (Чили)
+100 кг: Шоҳруҳ Мамарасулов – Мариус Физел (Словакия)
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Александра Калета (Польша)