25 Ноябрь 2021
2075
Самарқандда спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилмоқда
Шу кунларда Самарқанд шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги бўлиб ўтмоқда. Унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган сара полвонлар ғолиблик учун беллашишяпти.
Регламентга кўра, дастлаб юнон-рум кураши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Ўз вазн тоифаларида қуйидаги курашчилар ғолиб бўлишди:
55 кг: Асадбек Баҳромов (Самарқанд)
60 кг: Исомиддин Юнусов (Бухоро)
63 кг: Ҳусниддин Олимбоев (Хоразм)
67 кг: Абдуллоҳ Алиев (Андижон)
72 кг: Темур Баҳромов (Навоий)
77 кг: Самандар Бобоназаров (Тошкент)
82 кг: Нодир Ҳайдаров (Бухоро)
87 кг: Азамат Абдуманнопов (Фарғона)
97 кг: Ислом Раҳматов (Навоий)
130 кг: Темур Насимов (Самарқанд)
Бугун эркин кураш усталари ғолиблик учун гиламга чиқишади.