Ру En O'z
24 Ноябрь 2021 1667

Дзюдочиларимиз йилнинг сўнгги стартида иштирок этишади

26-28 ноябрь кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи йилнинг сўнгги мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада дунёнинг 42 мамлакатидан ташриф буюрадиган полвонлари қаторида ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишади.

Мусобақада Илиас Илиадис бошчилигидаги 12 нафар дзюдочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Улар орасида Давлат Бобонов, Диёра Келдиёрова каби етакчиларимизни ҳам учратиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, мусобақада ўз вазн тоифасида ғолиб бўлган спортчи 1000 рейтинг очкосига эга бўлади. Жамоамизнинг тўлиқ таркиби билан танишинг:

-60 кг: Дилшодбек Баратов
-66 кг: Дилшодбек Йўлдошев
-73 кг: Жалолиддин Бойназаров
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-81 кг: Суҳроб Турсунов
-81 кг: Арслонбек Тожиев
-90 кг: Давлат Бобонов
-90 кг: Достон Мейлиев
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
-100 кг: Ақлмуродбек Худойбердиев
+100 кг: Шоҳруҳ Мамарасулов
-52 кг: Диёра Келдиёрова

Text to speech