Шомурод Шофайзиевни табриклаймиз!
Бугун спорт фидоийси, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари Шомурод Шофайзиев ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.
Шомурод Муҳсинович 1966 йил, 24 ноябрь куни таваллуд топган. Ушбу мутахассис Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ташкил топгандан бери ташкилот раиси ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, маълум муддат Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосари ва Осиё теннис федерацияси вице-президенти сифатида самарали меҳнат қилган.
Шомирод Шофайзиев узоқ йиллардан бери нафақат спорт курашлари, балки ўзбек спорти ривожи йўлида ўзининг беминнат ёрдамини бериб келмоқда. Хусусан, курашчиларимизнинг халқаро ареналарда қўлга киритаётган муваффақиятлари замирида ушбу мутахассиснинг ҳам хизматлари катта. Шомурод Муҳсиновичнинг спорт соҳасига қўшган ҳиссаси халқаро майдонда ҳам юқори баҳоланган бўлиб, Украинанинг Одесса шаҳрида ўтказилган «Олтин мангуст-2018» Халқаро мукофотининг «Жисмоний тарбия ва спорт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳамда халқлар орасидаги дўстликни мустаҳкамлашдаги хизматлари учун» номинациясида тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Шомурод Шофайзиевни таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.