Ру En O'z
24 Ноябрь 2021 1597

Энг кучли сузувчиларимиз мамлакат кубоги учун баҳс олиб боришмоқда

Шу кунларда пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари коллежида сузиш бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Мазкур нуфузли мусобақада Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимизнинг барча вилоятлардан келган спортчилар совринли ўринлар учун бахс юритишяпти.

Мусобақанинг ортда қолган куни эркаклар ва аёллар ўртасида 50 метрга брасс, баттерфляй, 200 метрга эркин ва чалқанча, 4х100 метрга комплекс усулда сузиш дастурлари бўлиб ўтди.

Қизғин кечган баҳсларнинг якунларига кўра қуйидаги спортчилар совринли ўринларни банд этишди.

50 метрга брасс усулида (эркаклар):
1. Владислав Мустафин– 28.13 (Жиззах вил.)
2. Искандар Саъдуллаев– 29.46 (РОСММ)
3. Бехруз Ахтамов – 30.28 (РОЗК)

50 метрга брасс усулида (аёллар):
1. Ситора Одилова– 34.72 (Навоий вил.)

50 метрга баттерфляй усулида (эркаклар):
1. Элдорбек Усмонов – 24.06 (Андижон вил.)
2. Натан Мухитдинов – 25.59 (РОСММ)
3. Адилбек Юсупбаев – 25.75 (Қорақалпоғистон Республикаси)

200 метрга эркин усулда (эркаклар)
1. Алексей Тарасенко– 1:52.20 (Тошкент ш.)
2. Егор Петряков– 1:55.40 (РОСММ)
3. Олимжон Одилов– 1:55.66 (Навоий вил.)

200 метрга эркин усулда (аёллар)
1. Анастасия Зелинская – 2:10.80 (РОСММ)
2. Афсона Ниёзова – 2:11.65 (Навоий вил.)

200метрга чалқанча (эркаклар)
1. Михаил Клешко – 2:14.33 (Сирдарё вил.)

4х100 м комплекс (эркаклар)
1. Навоий вилояти – 4:06.39
2. РОЗК – 4:08.67
3. Андижон вилояти – 4:11.45

4х100 м комплекс (аёллар)
1. Навоий вилояти – 4:53.57
2. Андижон вилояти – 5:13.23
3. Тошкент шаҳри – 5:15.49

Text to speech