Бугун икки ўзбек полвони Мўминжон Абдуллаев ҳамда Яҳё Имомов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Эътиборлиси, ҳар икки спортчимиз ҳам бугун 32 ёшни қарши олмоқда. Юнон-рум кураши устаси, -130 килограмм вазн тоифасида Лондон-2012, Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё ўйинлари ғолиби Мўминжон Абдуллаев 1989 йил 24 декабрь куни Самарқанд вилоятида, дзюдо бўйича -81 килограмм вазн тоифасида Лондон-2012 Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё ўйинлари совриндори, кўплаб Катта дубулға ва Гран-при турнирлари ғолиби Яҳё Имомов Сурхондарё вилоятида таваллуд топган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизга ҳам узоқ умр ва саломатлик тилаб қолади.