Ру En O'z
23 Ноябрь 2021 1959

Камончимиз Қозоғистондаги халқаро мусобақада ғалаба қозонди

15-22 ноябр кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида камондан отиш бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди. Унда Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларусь, Грузия, Тожикистон ва Қозоғистон давлатларидан 100 нафарга яқин спортчилар иштирок этди.

Баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Мунисахон Йўлдошева яккалик дастурида ғалаба қозонди. Йўлдошева Бекнур Насриддинов билан микст дастурида тўртинчи ўрин билан билан кифояланди.

Эслатиб ўтамиз, Бангладешда якунига етган Осиё чемпионатининг микс дастурида ҳам асосий жамоамиз тўртинчи натижани қайд этган эди.

Text to speech