Пойтахтимизда ўтказилаётган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида эркин курашчилар баҳсига старт берилди. Бугун ушбу дастурда бир қатор вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Финал баҳслари орасида -57 кг вазн тоифаси кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди. Унда икки тажрибали курашчиларимиз Нодиржон Сафаров ҳамда Ғуломжон Абдуллаев ўзаро тўқнаш келишди. Шиддатли беллашув якунида Токио-2020 иштирокчиси Абдуллаевнинг қўли баланд келди. Батафсил:

57 кг:
1. Ғуломжон Абдуллаев (Хоразм)
2. Нодир Сафаров (Тошкент вилояти)
3. Шаҳбоз Комилов (Бухоро)
3. Сарварбек Худойберганов (Хоразм)

65 кг:
1. Аббос Раҳмонов (Навоий)
2. Нодир Раҳимов (Андижон)
3. Феруз Якубов (Бухоро)
3. Умиджон Жалолов (Бухоро)

70 кг:
1. Бегижон Қўлдошев (Андижон)
2. Чинор Матёқубов (Хоразм)
3. Ҳусниддин Эркабоев (Хоразм)
3. Миркамол Бешимов (Бухоро)

79 кг:
1. Жасурбек Усмонохунов (Андижон)
2. Асадбек Раимберганов (Хоразм)
3. Арислан Жумабаев (Қорақалпоғистон)
3. Асилбек Мелиқўзиев (Фарғона)

97 кг:
1. Муҳаммадрасул Раҳимов (Тошкент шаҳри)
2. Раҳимжон Бакиров (Сирдарё)
3. Азизбек Солиев (Бухоро)
3. Умид Жўраев (Тошкент шаҳри)