Ру En O'z
23 Декабрь 2021 1749

IWF Конгрессидан сўнг оғир атлетика бўйича олдиндаги жаҳон чемпионатлари қаерда ўтиши маълум бўлди View Larger Image

Тошкентда ўтган Халқаро оғир атлетика федерациясининг Конгрессидан сўнг ушбу спорт тури бўйича яқин йиллар ўтказиладиган турли ёшдаги жаҳон чемпионатларига мезбонлик қилувчи мамлакатлар эълон қилинди. Унга кўра, бўлажак мусобақалар мезбонлиги қуйидаги давлатларга берилди:

2023 йил:
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Албания
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Мексика
Катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Саудия Арабистони

2024 йил:
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Перу
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Испания

2025 йил:
Катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Норвегия

Text to speech