Ру En O'z
23 Декабрь 2021 2396

Давлат Бобонов рейтинг пешқадамлигини қайтариб олди ва йилни биринчи ўринда тугатади

Халқаро дзюдо федерацияси йил якунидан аввал дзюдочиларнинг янгиланган рейтинг жадвалини эълон қилди. Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасида яна пешқадамга айланди.

Аввалги ойда грузиялик Лаша Бекауридан кичик фарқ билан ортда бораётган юртдошимиз рақибининг 2 йил аввалги мусобақада қўлга киритган очколари куйиб кетгани боис яна ўзи биринчи поғонага кўтарилди. Шу тариқа, Токио-2020 совриндори Бобонов 2021 йилни ўз вазн тоифасидаги рейтингда пешқадам бўлиб якунлайдиган бўлди. Батафсил:

Халқаро дзюдо Батафсил:

-60 кг:
1. Юнг Веи Янг (Хитой Таипейи) – 5140 очко
19. Кемран Нуриллаев – 1848 очко

-66 кг:
1. Ан Баул (Жанубий Корея) – 5240 очко
6. Сардор Нуруллаев – 3469 очко

-73 кг:
1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 5475 очко
5. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 3055 очко

-81 кг:
1. Тато Григалашвили (Грузия) – 6592 очко
3. Шарофиддин Болтабоев – 4356

-90 кг:
1. Давлат Бобонов (Ўзбекистон) – 5736 очко
2. Лаша Бекаури – 4880 очко

-100 кг:
1. Арман Адамян (Россия) – 5420 очко
13. Муҳаммадкарим Хуррамов – 2671 очко

+100 кг:
1. Тамерлан Башаев (Россия) – 6250 очко
25. Алишер Юсупов – 1503 очко
29. Бекмурод Олтибоев – 1208 очко

Аёллар:
-52 кг:
1. Амандин Бушар (Франция) – 5890 очко
11. Диёра Келдиёрова – 2692 очко

-70 кг:
1. Барбара Матич (Хорватия) – 5595 очко
9. Гулноза Матниязова – 2883 очко

Text to speech