23 Декабрь 2021
2282
Олимпия терма жамоамизнинг Туркиядаги йиғини айни қизғин паллада
Шу кунларда Темур Кападзе бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. 15 декабрь куни бошланган йиғин жамоамиз учун янги мавсум олдидан муҳим аҳамиятга эга.
Бош мураббий ушбу сафарга ОТЖ учун асосий номзод бўлган 27 нафар футболчини жалб қилган. Маълумки, янги 2022 йил жамоамизни катта синовли мусобақалар кутиб турибди. Дастлаб йигитларимиз ўз юртимизда ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этишса, сентябрь ойида Хитойда Осиё ўйинларида майдонга чиқишади. Қуйида ушбу йиғиндан тайёрланган суратларни ҳавола қиламиз: