Ру En O'z
22 Ноябрь 2021 1630

Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи оғир атлетикачиларимиз таркиби билан танишинг

7-17 декабрь кунлари Тошкент илк бор оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мазкур мусобақага терма жамоамиз катта тайёргарлик олиб бормоқда.

Кўпчилик мухлисларни унда иштирок этувчи жамоамиз таркиби қизиқтириши табиий. -109 кг вазн тоифасида икки Олимпия чемпионлари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев иштирок этади. Шунингдек, таркибимизда Адҳамжон Эргашев, Кумушхон Файзуллаева каби бошқа таниқли атлетларимизни ҳам кўриш мумкин. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

Эркаклар:
-55 кг: Оғабек Нафасов
-67 кг: Адҳамжон Эргашев
-73 кг: Достон Ёқубов
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Сарвар Зафаржонов
-89 кг: Ҳожиакбар Олимов
-96 кг: Қурбонмурод Намозов
-109 кг: Руслан Нурудинов
-109 кг: Акбар Жўраев
+109 кг: Мирҳосил Мирзабоев

Аёллар:
-55 кг: Озода Ҳожиева
-55 кг: Жамила Панфилова
-71 кг: Севинчой Комилова
-71 кг: Кумушхон Файзуллаева
-76 кг: Барчиной Эшқулова
-76 кг: Нигора Сувонова
-87 кг: Турсуной Жабборова

Захира:
-73 кг: Оғабек Тўхтаев
-89 кг: Отахон Имомов
-49 кг: Зуҳра Отажонова

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг расмий якуний таркиби баҳслардан 1 кун аввал аниқ бўлади.

Text to speech