Пойтахтимиздаги “Универсал” мажмуасида ўтаётган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ҳам иккинчи кун баҳслари якунланди. Бугунги дастур билан “классик” курашчиларнинг иштирокидаги беллашувлар ниҳоясига етди.

Бугунги беллашувларда Феруз Тўхтаев, Аброр Атабаев, Мирзобек Раҳматов, Муҳаммадали Шамсиддинов каби полвонларимиз ўз вазн тоифаларида ғалаба қозониб, мамлакат чемпионлигини расмийлаштиришди. Ғолиб ва совриндорларнинг тўлиқ рўйхати:

60 кг:
1. Феруз Тўхтаев (Бухоро)
2. Абдулазиз Турсунбоев (Наманган)
3. Илҳом Баҳромов (Самарқанд)
3. Муҳаммадқодир Юсупов (Андижон)

67 кг:
1. Аброр Атабаев (Фарғона)
2. Маҳмуд Бахшиллоев (Бухоро)
3. Илёс Абдуназаров (Тошкент вилояти)
3. Собир Казакбаев (Жиззах)

72 кг:
1. Мирзобек Раҳматов (Бухоро)
2. Бекзод Умаров (Навоий)
3. Дилшод Мадаминов (Тошкент шаҳри)
3. Жамшид Қўзиев (Тошкент вилояти)

97 кг:
1. Муҳаммадали Шамсиддинов (Бухоро)
2. Аброр Нурмуҳаммедов (Тошкент)
3. Ергали Айхимбаев (Тошкент вилояти)
3. Ботир Кандилов (Қашқадарё)