22 Декабрь 2021
2078
Шаффофлик асосида мақсадларимиз сари қадам ташлаймиз
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги мутахассислари билан биргаликда 2022 йил январь ойидан Олимпия спорт турлари бўйича федерациялар ва ассоциациялар кесимида смета харажатларини “UzASBO” тизими орқали молиялаштириш тартиби ва қоидалари ишлаб чиқилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жорий йил декабрь ойи давомида Вазирлик ҳузуридаги Ўқув марказида Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларнинг 26 нафар Бош бухгалтерлари “Бюджет ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва “UzASBO” дастурий мажмуасида ишлаш тартиби” йўналиши бўйича курсда малакасини оширди ва тегишли сертификатларга эга бўлди.