Ру En O'z
22 Ноябрь 2021 709

Муроджон Аҳмадалиев тантанали кутиб олинди

АҚШнинг Манчестер шаҳрида ўтказилган жангда чилилик Хосе Веласкесни 12 раундлик жангда мағлубиятга учратиб, ўзининг WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилган боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев бугун Тошкентга қайтиб келди.

Чемпион боксчимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Маросимида Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, Миллий Гвардия қўмондонлиги, ОАВ вакиллари, боксчининг яқинлари ва мухлислар иштирок этишди.

Йиғилганлар ҳамюртимизни навбатдаги муваффақиятли жанг билан табриклаб, унинг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қолишди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech