Дзюдо чемпионатининг иккинчи куни янада ёрқин баҳслар тақдим қилди
“Юнусобод спорт мажмуаси”да давом этаётган дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун беллашувлари ортда қолди. Регламентга кўра, бугун финал баҳсларидан аввал тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига ўзларининг илиқ тилакларини билдириб ўтишди.
Шундан сўнг кечки дастурдан ўрин олган бир-биридан қизиқарли баҳслар бошланди. Эътиборлиси, ушбу кунда ҳам бир қатор кутилмаган натижаларга гувоҳ бўлдик. Жумладан, Токио-2020 иштирокчиси Ҳикматиллоҳ Тўраев (-73 кг) совриндорлар қаторига кира олмади. Ушбу вазндаги мамлакат чемпионатида дебют қилган Шаҳрам Аҳадов олтин медални қўлга киритди. Батафсил:
-73 кг:
1. Шаҳрам Аҳадов (Бухоро)
2. Муроджон Йўлдошев (Сурхондарё)
3. Вагиф Ибадов (Самарқанд)
3. Обидхон Номонов (Наманган)
-81 кг:
1. Шарофиддин Болтабоев (Қорақалпоғистон)
2. Маъруф Ҳидиров (Тошкент шаҳри)
3. Рамазон Аллабердиев (Сурхондарё)
3. Улуғбек Ўроқов (Тошкент шаҳри)
-90 кг:
1. Шермуҳаммад Жандреев (Сурхондарё)
2. Достон Мейлиев (Тошкент вилояти)
3. Жалолиддин Қурбонмуродов (Қашқадарё)
3. Баҳодир Панжиев (Сурхондарё)
Аёллар
-63 кг:
1. Севинч Исоқова (Жиззах)
2. Мамлакат Султонова (Хоразм)
3. Маржона Нуриллаева (Самарқанд)
3. Лайло Йўлдошева (Хоразм)
-70 кг:
1. Шоҳиста Назарова (Сурхондарё)
2. Нодира Йўлдошева (Тошкент шаҳри)
3. Равшахон Адашева (Тошкент шаҳри)
3. Фарангиз Ҳожиева (Хоразм)