ESPN нашри Миллий хоккей лигаси (МХЛ) ўйинчиларининг яқинлашиб келаётган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларидаги иштироки бўйича хабар чоп этди. Манбанинг таъкидлашича, океан ортининг юқори лигасида ўйнайдиган хоккейчилар бўлажак қишки Олимпия ўйинларида иштирок этмайди.
Аввалроқ икки ташкилот ўртасида хоккейчиларнинг Пекин-2022 қишки Олимпиадасидаги иштироки бўйича келишувга эришилган эди. Бундай қарорга жавоб сифатида эпидемиологик вазият келтириб ўтилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, ҳозирда кўплаб спорт турларида бўлгани каби МХЛда ҳам ўйинчиларда аниқланаётган коронавирус инфекцияси сабаб бир қатор учрашувлар бекор қилинмоқда.
Аввалроқ, МХЛ президенти Люк Тардифф хоккейчиларнинг Пекин-2022 Олимпиадасида иштирок этишларини ёқлаб чиққан эди. Агар ўйинчилар Хитойга боришса, МХЛда 3 ҳафталик танаффус юзага келиши айтилган. Воқеалар ривожини кузатиб борамиз.