Ру En O'z
21 Декабрь 2021 1976

Тантанали очилиш маросими, Элмурат Тасмурадовнинг хайрлашуви ёхуд спорт курашлари бўйича мамлакат чемпионатининг биринчи кун воқеликлари

Хабар қилганимиздек, бугун “Универсал” спорт мажмуасида спорт курашлари бўйича мамлакат биринчилиги бошланди. Мусобақанинг дастлабки куни бир қатор қизиқарли воқеликларга бой бўлди.

Финал баҳсларидан аввал тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раисининг ўринбосари, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев ва кенг спорт жамоатчилиги иштирок этишди.

Аҳамиятлиси, тадбир доирасида юнон-рум кураши бўйича Рио-2016 совриндори, 3 карра ЖЧ совриндори, 5 карра Осиё чемпиони Элмурат Тасмурадовнинг катта спорт билан хайрлашув тадбири ўтказилди. Мутасаддилар спортчимизга узоқ йиллик фаолияти учун ташаккур айтиб, унинг келгуси фаолиятида омад тилаб ўтишди.

Шундан сўнг бири биридан қизиқарли финал беллашувларига навбат берилди. Унда Жасур Ортиқбоев, Ислом Баҳромов, Арам Варданян, Жалгасбай Бердимуратов, Мўминжон Абдуллаев каби етакчилар ўз вазн тоифаларида яна бир бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди. Батафсил:

55 кг вазн тоифаси
1. Жасур Ортиқбоев (Тошкент шаҳри)
2. Лазиз Тошкенбоев (Самарқанд)
3. Зайниддин Наширов (Тошкент вилояти)
3. Ихтиёр Ботиров (Тошкент вилояти)

63 кг вазн тоифаси
1. Ислом Баҳромов (Самарқанд)
2. Тўрабек Тиркашев (Самарқанд)
3. Николай Егоров (Тошкент шаҳри)
3. Камол Қўзиев (Бухоро)

77 кг вазн тоифаси
1. Арам Варданян (Тошкент шаҳри)
2. Фазлиддин Намозов (Самарқанд)
3. Тўлқин Туйев (Бухоро)
3. Дилшод Омонгелдиев (Тошкент вилояти)

87 кг вазн тоифаси
1. Жалгасбай Бердимуратов (Қорақалпоғистон)
2. Нурбек Хошимбеков (Андижон)
3. Азамат Абдубанопов (Фарғона)
3. Шаҳриёр Жўрабоев (Самарқанд)

130 кг вазн тоифаси
1. Мўминжон Абдуллаев (Самарқанд)
2. Суҳроб Фаттоев (Навоий)
3. Аброр Мамасолиев (Андижон)
3. Далер Раҳматов (Фарғона)

Text to speech