Ру En O'z
21 Декабрь 2021 1912

Конкур бўйича “Uzbekistan Global Tour 2021” мусобақаси якунланди View Larger ImageҲар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган от спортининг конкур йўналиши бўйича 10 босқичдан иборат бўлган “Uzbekistan Global Tour 2021” мусобақаси ўз якунига етди. Йил давомида ўтказилган мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан пойтахтга ташриф буюрган сара чавандозлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Якуний босқич ниҳоясига етгач, ҳар бир йўналиш бўйича тўпланган очколар сарҳисоб қилинди ва ўз дастуридаги ғолиблар аниқланди. Эътиборингизга мусобақанинг якуний босқичи ва ҳар бир йўналишдаги чемпионлар номини ҳавола қиламиз: “А” тоифаси: 1. Нуржан Туякбаев (Ланселотта) 2. Тимур Азизов (Бозарт Де Руе) “D” тоифаси: 1. Бекзод Қурбонов (Калимера) 2. Нуржан Туякбаев (Корадо) 3. Аъзам Тиллабоев (Контендер BS) “B” тоифаси: 1. Нуржан Туякбаев (Корнетта) 2. Хуршидбек Алимжонов (Лейман) 3. Саидамирхон Турғунбоев (Чаман BS) “Uzbekistan Global Tour 2021” турнирининг якуний ғолиблари: “А” тоифаси: Нуржан Туякбаев 269 балл “В” тоифаси: Нуржан Туякбаев 229 балл “D” тоифаси: Бекзод Қурбонов 256 балл Мусобақанинг тақдирлаш маросими ҳам кўтаринки руҳда ўтиб, унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Алишер Норбоев ҳам иштирок этди. Шунингдек, вазирлик қошидги ҳарбий оркестр вакилларининг куйлари маросимга ўзгача шукуҳ бериб турди.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган от спортининг конкур йўналиши бўйича 10 босқичдан иборат бўлган “Uzbekistan Global Tour 2021” мусобақаси ўз якунига етди. Йил давомида ўтказилган мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан пойтахтга ташриф буюрган сара чавандозлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Якуний босқич ниҳоясига етгач, ҳар бир йўналиш бўйича тўпланган очколар сарҳисоб қилинди ва ўз дастуридаги ғолиблар аниқланди. Эътиборингизга мусобақанинг якуний босқичи ва ҳар бир йўналишдаги чемпионлар номини ҳавола қиламиз:

“А” тоифаси:
1. Нуржан Туякбаев (Ланселотта)
2. Тимур Азизов (Бозарт Де Руе)

“D” тоифаси:
1. Бекзод Қурбонов (Калимера)
2. Нуржан Туякбаев (Корадо)
3. Аъзам Тиллабоев (Контендер BS)

“B” тоифаси:
1. Нуржан Туякбаев (Корнетта)
2. Хуршидбек Алимжонов (Лейман)
3. Саидамирхон Турғунбоев (Чаман BS)

“Uzbekistan Global Tour 2021” турнирининг якуний ғолиблари:
“А” тоифаси: Нуржан Туякбаев 269 балл
“В” тоифаси: Нуржан Туякбаев 229 балл
“D” тоифаси: Бекзод Қурбонов 256 балл

Мусобақанинг тақдирлаш маросими ҳам кўтаринки руҳда ўтиб, унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Алишер Норбоев ҳам иштирок этди. Шунингдек, вазирлик қошидги ҳарбий оркестр вакилларининг куйлари маросимга ўзгача шукуҳ бериб турди.

Text to speech