Бугундан пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси” ҳамда “Универсал” спорт саройларида икки ажойиб спорт турларида катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати бошланади.

21-23 декабрь кунлари “Юнусобод спорт мажмуаси”да юртимизнинг энг кучли дзюдочилари мамлакат биринчилиги учун баҳс олиб боришади. Унда Токио-2020 совриндори Давлат Бобоновдан бошқа ҳамма етакчилар иштирок этиши бу йилги чемпионат интригаси ҳар қачонгидан ҳам катта бўлишидан далолат бермоқда. Бугун эркаклар -60 ва -66 кг, қизлар -48, -52 ва -57 кг вазн тоифаларида беллашишади.

Шунингдек, “Универсал”да эркин ва юнон-рум кураши бўйича Республика биринчилиги ўтказилади. 21-24 декабрь кунлари ўтадиган мусобақада Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрадиган полвонлар гиламда ўз маҳоратини намойиш этишади. Бугун соат 16:00 да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Барча спорт мухлисларини, ОАВ вакилларини мазкур беллашувларни томоша қилишга чорлаб қоламиз.