Ру En O'z
21 Ноябрь 2021 1854

Олтин дубль: Қиличбозларимиз жамоавий баҳсда ҳам тенгсиз

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги ўз якунига етди. Сабля қуролида ўтган қизлар мусобақасида спортчиларимиз тенгсиз бўлишди.

Дастлаб Миср жамоасини 45:21 ҳисобида мағлубиятга учратган қизларимиз ярим финалда болгариялик рақибаларидан 45:36 ҳисобида устун келишди. Финалда кутилганидек Ўзбекистон ва Россия ёшлари рўбаро келишди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда қизларимиз 45:36 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалларни қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, кечаги яккалик баҳсларида Зайнаб Дайибекова барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди. Бугун жамоавий дастурда Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Самира Шокирова ҳамда Венера Исроилова юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бундай ажойиб натижа билан Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ва спортчиларимизни муборакбод этиб қолади.

Text to speech