Ру En O'z
20 Ноябрь 2021 1804

Пойтахтимизда “Save Aral” марафони ўтказилди

Маълум қилганимиздек, бугун Тошкентда “Save Aral” хайрия марафони бўлиб ўтди. “Пахтакор” марказий стадионида ўтган тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан мутасаддилар мусобақа ҳақида ўзларининг илиқ фикрларини билдиришди.

Мазкур лойиҳа Республикамизнинг барча вилоятларида ўтказилиб келинди. Бугунги пойгалар эса жорий йилги тадбирларнинг мантиқий якуни бўлди. Уни ташкил этишдан кўзланган мақсад мамлакатимиз экологияси барқарорлигига хисса қўшиш, шундай оммавий спорт тадбирлари орқали аҳолимиз орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир. Пойга аввалида ўтган очилиш маросимида мутасаддилар Президентимиз ташаббусида олиб борилаётган бундай тадбирлар ҳамюртларимиз орасида янада оммалашиб бораётганини алоҳида таъкидлашди.

Мусобақа доирасида юртимизда энди ривож топиб бораётган Экиден марафони ҳам ўтказилди. Регламентга кўра, унда бир нечта жамоа иштирокчилари марафонда белгиланган масофани эстафета тарзида босиб ўтишди. Унда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳам иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, лойиҳадан тушган маблағлар атроф-муҳит барқарорлигини таъминлаш йўналишига сафарбар этилади.

Text to speech