20 Ноябрь 2021
1905
Оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатига Украинада тайёрланишмоқда
Айни кунларда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Украинанинг Каменец-Подольский шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
25 октябрь куни хориж йиғинига йўл олган жамоамиз 11 ноябргача Туркиянинг Анталья шаҳрида машғулот олиб боришди. Шундан сўнг Баҳром Мендибоев қўл остидаги атлетларимиз Украинага келишди ва йиғиннинг сўнги босқичини ўтказишмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғин келаси ой Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан сўнгги тайёргарлик босқичи вазифасини ўтаб беради. Жамоамиз 5 декабрь куни Тошкентга қайтиб келиши режалаштирилган. Жаҳон чемпионати эса 7 декабрдан бошланади.