Ру En O'z
20 Декабрь 2021 1607

Мамлакат чемпионатидан аввал Армен Багдасаров билан ҳакамлар учун халқаро семинар ўтказилди

Хабарингиз бор, 21-23 декабрь кунлари пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси”да дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Йилнинг сўнгги мусобақаси олдидан Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) рефери директори, Атланта-1996 Олимпия ўйинлари совриндори Армен Багдасаров мамлакат чемпионатида ишловчи ҳакамлари учун халқаро семинар ўтказди. Унда грузиялик IJF рефериси Владимир Нутсубидзе, IJFда фаолият юритаётган яна бир ҳамюртимиз Абдулла Муродов, Олимпия тоифасидаги ўзбекистонлик халқаро ҳакамлар Рамзиддин Саидов, Вячеслав Перетейко, Ўзбекистон дзюдо федерацияси Ҳакамлар ҳайъати раиси Баҳодир Узакбергенов ҳамда чемпионат беллашувларини бошқариш учун таклиф этилган реферилар иштирок этишди. Жараённи МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳам кузатиб борди.

Ҳакамлар бевосита дзюдочиларни мусобақа вақтида ҳис қилишлари учун семинар давомида кимонода бўлишди. Армен Юрьевич бошқарган семинар IJF қоидаларига мос равишда ташкил этилди. Катта мониторда мусобақалардаги баҳсли вазиятлар муҳокама қилинди.

Text to speech