Дастлабки режага кўра, қитъа биринчилиги Осиё ўйинларидан аввал ўтказилиши кўзда тутилган. Бу эса каратэчиларимиз учун муҳим старт олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Эслатиб ўтамиз, Тошкент 2019 йил июль ойида катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини қабул қилган эди.
19 Декабрь 2021
2281
Тошкент каратэ бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади
Айни кунларда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақа доирасида Осиё карате федерациясининг конференцияси ўз ишини бошлади. Унда Бутунжаҳон каратэ федерацияси президенти Антонио Эспинос, шунингдек, Осиё каратэ федерациясининг биринчи вице-президенти Алам Муллаев ҳам иштирок этмоқда.
Ушбу тадбир кун тартибидан келаси йил ўтказиладиган қитъа чемпионатига мезбонлик қилувчи давлатни аниқлаб олиш масаласи ўрин олган эди. Аҳамиятлиси, унда Тошкент шаҳри келаси йил барча ёш тоифаларидаги қитъа чемпионатини қабул қиладиган бўлди. Қайд этиш жоиз, аввалги мезбон давлатлар ўз юртларидаги эпидемиологик вазият сабаб мусобақани қабул қила олмайдиган бўлган эди.