Ру En O'z
19 Декабрь 2021 1514

Велоспортчиларимиз яна бир йиғин бошлашди

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси яна бир йиғинга киришди. Глеб Гройсман бошчилигидаги спортчиларимиз Бўстонлиқ туманида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда.

16 декабрь куни бошланган йиғин 30 декабрга қадар давом этади. Унда 3 нафар мураббий ҳамда 46 нафар спортчи иштирок этмоқда. Таъкидлаш жоиз, машғулотларлар спортчиларимизнинг янги мавсум олдидан жисмоний тайёргарлигини кучайтиришга қаратилган. Ушбу йиғин келаси йил бошида трек ва шосседа ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликнинг асосий босқич вазифасини ўтайди.

Text to speech