Ру En O'z
19 Ноябрь 2021 1779

Муроджон Аҳмадалиев иккинчи бор ўз камарларини ҳимоя қилади

Бугун АҚШнинг Манчестер шаҳрида катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Унда ҳамюртимиз, енгил вазн тоифасининг WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев “Кака” титулларини ҳимоя қилади.

9 жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган Аҳмадалиев чилилик мажбурий даъвогар Хосе Веласкесга қарши рингга кўтарилади. Веласкес шу пайтгача 29 жанг ўтказиб, уларнинг 6 тасида мағлуб бўлган ва 2 бор дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 19 тасини нокаут билан қўлга киритган. Кетма-кет 21 та жангдан бери ғалаба қозониб келмоқда.

Жанг аввалида ташкил этилган матбуот анжуманида ҳамюртимиз енгил вазн тоифасидаги барча камарни бирлаштиришни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтди. Ўз навбатида, биз ҳам боксчимизга бўлажак баҳсда омад тилаб қоламиз.

Аҳмадалиев-Веласкес қарама-қаршилиги Тошкент вақти билан тахминан 20 ноябрь тонгига тўғри келади.

Text to speech