Ру En O'z
18 Ноябрь 2021 1874

Пекин-2022 иншоотлари: Хаёлан Чжанцзякоуга саёҳат қиламиз

Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати яқинлашиб келаётган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилувчи шаҳарлар ва уларда қурилган объектлар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни ҳавола қилишда давом этади.

Бугунги материалимиз мусобақада энг кўп дастур ўтказиладиган Чжанцзякоу шаҳри ҳақида. Аввало, шаҳар Пекиндан анча узоқда жойлашгани, Хэбэй провинциясининг таркибида эканини таъкидлаш жоиз. Олимпия ўйинлари муносабати билан Пекин-Чжанцзякоу йўналиши бўйича 10 та бекатдан иборат махсус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилди. Бу билан автомобилда 3 соатдан кўпроқ вақт оладиган орадаги 174 километр масофага етиб олиш 47 дақиқагача қисқарди. Ушбу йўналишда дунёнинг энг сўнгги русумларидаги тезюрар поездлар қўйилган бўлиб, улар 350 км/с тезликда ҳаракатланади.

Чжанцзякоу шаҳрида биатлон, чанғи пойгаси, фристайл, сноуборд, трамплиндан сакраш каби турлар бўйича баҳслар ўтказилади. Ушбу видеолавҳа Чжанцзякоуда қурилган Олимпия иншоотларига Сизни хаёлан олиб боради ва ареналар атмосферасидан баҳра олиш имконини тақдим қилади:

Text to speech