Ру En O'z
18 Декабрь 2021 1744

“Кураш ҳафталиги” доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари беллашишди

Маълум қилганимиздек, айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб “Кураш ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда. Унинг доирасида ҳар куни турли соҳа вакиллари ўртасида кураш бўйича беллашувлар ҳам ташкил этиляпти.

Ана шундай баҳслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида ўтказилди. Қизиқарли курашларга бой бўлган баҳсларнинг аксариятида (7 вазннинг 5 тасида) Ички ишлар вазирлиги хизматчилари олтин медалга сазовор бўлишди. Шунингдек, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий Гвардия полвонлари ҳам ўзларининг юқори спорт тайёргарлигини намойиш қилиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди. Эътиборингизга беллашувлардан олинган суратларни ҳавола қиламиз:

Text to speech