Ру En O'z
17 Декабрь 2021 1523

Франциялик мутахассис иштирокида Республикамиз бўйлаб маҳорат сабоқлари ташкил этилмоқда

Юртимизда иқтидорли спортчиларни кашф қилиш ва замонавий селекция методикаларини маҳаллий мутахассисларга ўргатиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ушбу дастур доирасида айни кунларда қиличбозлик бўйича улкан тажрибага эга франциялик мутахассис Мари Блум юртимизда бўлиб турибди.

Франция Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда йўлга қўйилган лойиҳа доирасида Мари Блум юртимизнинг турли вилоятларида бўлиб, ўз малакаси билан ўртоқлашади. Дастурга биноан меҳмон дастлаб Тошкент шаҳрида, сўнг Бухоро вилоятида ёш спортчи ва мураббийлар учун маҳорат сабоқлари ўтказди. Бугун ва эртага самарқандлик қиличбозлик учун ана шундай тадбир мўлжалланган. Мазкур лойиҳа пойтахтимизда ўтказилаётган болалар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионатининг сўнгги кунида якунига етади.

Ҳудудларда ўтказилаётган тадбирларда нафақат назарий, балки амалий жиҳатдан ҳам қиличбозликнинг замонавий методикаси бўйича маълумот берилмоқда.

Text to speech