Ру En O'z
17 Декабрь 2021 1425

Сузувчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлашмоқда

Кеча БААнинг Абу-Даби шаҳрида қисқа ҳавзада (25 метр) сузиш бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Бугун мусобақада вакилларимиз беллашувларга киришадилар.

Ўзбекистон сузиш федерациясининг маълум қилишича, мусобақада 2 нафар ҳамюртимиз Алексей Тарасенко (50 ва 100 метрга эркин) ҳамда Элдорбек Усмонов (50 ва 100 метрга баттерфляй) иштирок этишади. Бугун Элдорбек 100 метрга баттерфляй усулида сузиш дастурида саралаш босқичида иштирок этади. Вакилларимизнинг қолган кунлардаги иштироки:

18 декабрь: Алексей Тарасенко (50 метрга эркин усулда сузиш)
19 декабрь: Элдорбек Усмонов (50 метрга баттерфляй усулда сузиш)
20 декабрь: Алексей Тарасенко (100 метрга эркин усулда сузиш)

Text to speech