Ру En O'z
16 Декабрь 2021 1793

Турсуной Жабборова делегациямиз ҳисобига олтин ва кумуш медалларни қўшиб қўйди

Тошкент мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. Куннинг сўнгги дастурида Турсуной Жабборова (-87 кг) терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медалларни тақдим қилди.

Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 113 кг натижа қайд этиб, олтин медални расмийлаштирди. Умумий ҳисобдаги ғолибни аниқлаб берган силтаб кўтариш дастурида вакиламиз 131 кг билан иштирокини тугатди. Якунда 244 кг натижа қайд этган Жабборова икки кураш бўйича кумуш медалини қўлга киритди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ.
Аёллар, -87 кг:

1. Анхцецег Мунхжантсан (Мўғулистон) – 250 (109+141) кг
2. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 244 (113+131) кг
3. Сольфрид Коанда (Норвегия) – 244 (103+141) кг

Text to speech