Акбар Жўраевга тенги йўқ: у энди жаҳон чемпиони! Нурудиновда кумуш
Пойтахтимизда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувлар якунланди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз, Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев ўз вазнида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 195 кг тошни бўйсундириб, ушбу дастурда олтин медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтариш машқида умумий ҳисобдаги чемпионлик учун Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов рақобат олиб боришди. Икки ажойиб полвонларимиз баҳсида Токио-2020 қаҳрамонининг қўли баланд келди.
Оғир атлетика бўйича ЖЧ.
Эркаклар, -109 кг:
1. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 433 (195+238) кг
2. Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) – 421 (185+236) кг
3. Симон Мартиросян (Арманистон) – 416 (188+228) кг
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, спортчиларимиз ва миллионлаб мухлисларимизни табриклаб қолади.