Ру En O'z
16 Декабрь 2021 2246

Педагогика фанлари доктори, профессор Аҳрол Рўзиевни табриклаймиз!

Бугун ўзбек ва жаҳон спортида ўз мавқеига эга бўлган ҳамюртимиз, Бирлашган кураш дунёси вице-президенти, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раисининг ўринбосари Аҳрол Рўзиев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Аҳрол Рўзиев 1957 йил 16 декабрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўз умрини спорт курашларига бахшида қилган ҳамюртимиз бугунга келиб узоқ йиллик машаққатли меҳнатларининг самарасини кўрмоқда. Педагогика фанлари доктори, профессор Аҳрол Рўзиев айни пайтда Бирлашган кураш дунёсининг вице-президенти сифатида фаолият олиб бормоқда. Спорт курашлари бўйича терма жамоамизнинг бугунги кунда жаҳоннинг энг етакчи жамоаларидан бирига айланишида, полвонларимиз қўлга киритаётган натижаларда ушбу мутахассиснинг хизмати беқиёс.

Аҳрол Рўзиев 2007-2016 йиллар Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтида спорт ўйинлари ва миллий спорт турлари бўйича кафедра профессори, 2008-2014 йилларда FILA ижроқўм аъзоси бўлган. Фаолияти давомида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» (2001), иккинчи даражали “Соғлом авлод учун” (1999) ва “Фидокорона хизматлари учун” (2004) орденлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Аҳрол Рўзиевни таваллуд айёми билан муборакбод этиб, узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech